Яримҳимоячи Бастиан Швайнштайгер ўзининг янги клуби «Манчестер Юнайтед» сафида янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“МЮ”даги ўйин тажрибам менга кучлироқ бўлишга ва Германия терма жамоаси учун ўз қийматини оширишга ёрдам беришига ишончим комил. 

“Манчестер Юнайтед”да мен ван Гал раҳбарлиги остидаги “Бавария”даги каби янги даврга қадам боса оламан, деб ишонаман. Бу истиқбол мени ўзига тортмоқда.

“МЮ”ни “Реал”, “Барселона” ва “Бавария” даражасига олиб чиқиш учун барча кучларимни ишга соламан, деб ваъда бераман.

Шу билан бирга мен Англия премьер-лигасида уч йиллик шартномамнинг ҳар йилида ютамиз, деб айта олмайман. Бу жуда қийин мусобақа”, деб таъкидламоқда “Швайни”.