"Ливерпуль" жамоаси ҳимоячиси Мамаду Сако ёзги трансферлар вақтида Англияни тарк этиши мумкин.

L’Equipe нашрида ёзилишича, бу франциялик 25 ёшли футболчи Германиянинг "Байер" жамоаси қизиқишлари доирасига тушган. Немислар унинг учун 10 млн евро таклиф қилишмоқда.

Қайд этиш жоизки, Сако АПЛнинг янги мавсумидаги 2 ўйинда ҳам майдонга туширилмади ва бу унинг трансфер қилиниши билан боғлиқ.

Бироз олдинроқ, "Ливерпуль" Сакони "Рома"га ижарага беришдан бош тортганди.
Маълумот учун, Сако ўтган мавсумда мерсисайдликлар сафида 16та ўйин ўтказган.