Бразилиянинг энг йирик нефть компаниясига АҚШда рекорд даражадаги жарима солиниши хавф солмоқда

Иқтисодиёт 19 Август 2015 1887

Бразилиянинг энг йирик нефть компанияси Petrobras’га компания топ-менежерларининг коррупцион можародаги иштироки учун АҚШда рекорд даражадаги жарима солиниши хавф солмоқда. Бу ҳақда Reuters маълум қилган. 

Агентликнинг маълумотларига кўра, томонлар ҳали музокаралар бошламади, шунинг учун тафтиш 2-3 йилга чўзилиши мумкин. Бразилия компанияси Нью-Йорк фонд биржасида савдо қилгани боис у АҚШ юрисдикциясига тушмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, ҳозирги товон пули бўйича баҳолашлар дастлабки баҳолашлар бўлиб, бироқ бунгача коррупцион фаолият учун солинган максимал жарима қийматидан икки марта кўпроқни ташкил қилмоқда. 2008 йилда Германиянинг Siemens компаниясига 800 млн доллар жарима солинган эди, шу билан бирга компания шундай миқдордаги жаримани Германия ҳукуматига ҳам тўлаб берган.

Petrobras’нинг коррупцион можаросида компаниянинг топ-менежерлари, унинг пудратчилари ҳамда Бразилиянинг етакчи сиёсатчилари аралашган. Ушбу можаро ҳаттоки Бразилиянинг амалдаги президенти Дилма Русефгача бориб тақалмоқда, бироқ у бу айбловларни инкор этмоқда.

Аввалроқ Бразилияда мамлакатдаги энг йирик коррупцион схемани ташкил қилишда гумон қилиниб, мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг бош маслаҳатчиси Жозе Дирсеу ҳибсга олинган эди. Дирсеу Petrobras давлат нефть-газ компаниясининг фаолиятидан ноқонуний даромад олиш жиноий схемасини яратганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар компанияга 2 млрд доллар зиён етказишган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар