Британиялик ижарага олган 220 минг долларлик Ferrari машинасида аварияга учради

Жамият 19 Август 2015 2769

Британиялик ижарага олинган 220 минг долларлик Ferrari`ни яроқсиз ҳолга келтирди, дея хабар берди Metro нашри.

Депозитга 5 минг доллар қўйиб, бир кунлик ижара ҳақи бўлган 850 долларни тўлаган эркак Ferrari 458 Italia суперкарида қариндошининг тўйига йўл олган эди. Бироқ йўлда бошқарувни йўқотиб, кўча ёқасида жойлашган уй айвонига урилган. Шундан сўнг такси автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ ижарага олинган суперкарга эгалик қилувчи фирма раҳбарининг айтишича, ҳодиса натижасида автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келган.

“Мен одамлар суперкарларни кўпроқ ҳурмат қилишини истар эдим. Улар бундай автомобиллар “зарба етмайдиган” эмаслигини билишлари лозим”, – деб қўшимча қилди у.

Кўпроқ янгиликлар