Daily Mail нашри Путинни Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлардаги ёвуз қаҳрамонга қиёслади

Жаҳон 19 Август 2015 2813

Буюк Британиянинг Daily Mail нашри Қора денгиз тубига батискафда шўнғиган Владимир Путинни Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлардаги ёвуз қаҳрамонга қиёслади.

Нашр 15 йил аввал Путин ўзининг “ноодатий қилмишлари” билан, жумладан стерхлар (оқ лайлак) билан парвоз қилиш ёки яланғоч гавда билан от устида пайдо бўлиш орқали ном таратганини эслатиб ўтди. Нашр Путиннинг батискафда шўнғиши бу коллекциянинг яна битта “экспонатга” бойиганини англатишини айтди.        

“Владимир Путин ўзининг ер ости маконига “орқа эшик” қидириб ўтирмади”, деб ёзди нашр.

Батискафнинг гумбазсимон ойнасидан қараб турган Путин мақола муаллифига Жеймс Бонд фильмларидаги ёвуз қаҳрамонни эслатиб юборди.

Нашрнинг таъкидлашича, Путиннинг камералар олдида бундай алфозда пайдо бўлиши уни “қўрқмас йигит” қилиб кўрсатиш ва рейтингини ошириш учун пухта ўйланган.

Аввалроқ Путин батискафда Қрим соҳиллари яқинида Қора денгиз тубига шўнғиб, у ерда XI асрга тегишли кемалар қолдиқларини кузатиб, у ерда кемалар қолдиқлари ва кўплаб сонда амфоралар топгани маълум қилинган эди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар