АҚШнинг General Motors компанияси Шимолий Америка бозорига чиқарилган 180 минг автомобилни қайтарди. Айтилишича, уларнинг ёритиш тизимида нуқсонлар борлиги аниқланган.

Сервис акцияси 2005 ва 2007 йилларда АҚШда чиқарилган Buick Lacrosse ва Pontiac Grand Prix, шунингдек, 2005 йили Канадада сотилган Buick Allure автомобилларини қамраб олади.

Машиналарнинг ёритиш тизимидаги муаммо олд фараларнинг тўсатдан ўчиб қолишига олиб келиши мумкин. Аммо ҳозирча бу носозлик билан боғлиқ бирорта воқеа қайд қилинмади.