Об-ҳаво шароитларининг ёмонлиги Индонезиянинг Папуа вилоятида ҳалокатга учраган Trigana Air Servicе компаниясига тегишли ATR 42-300 самолёти йўловчиларининг таналарини эвакуация қилишга халақит бермоқда.

Antara News нашрининг ҳарбийларга таяниб ёзишича, қуюқ туман ва булутлар мутахассисларнинг ишлашига тўсқинлик қилмоқда. Таъкидланишича, қутқарувчиларнинг вертолётлари ишга киришишга шай ҳолатда турибди.