Intel компьютерни овоз буйруйғи ёрдамида ишга тушира оладиган процессорни намойиш қилди

Технология 19 Август 2015 1629

Intel компанияси IDF анжуманида компьютерни овоз буйруғи ёрдамида ишга тушира оладиган янги Skylake процессорининг имкониятларини намойиш қилди. Бу ҳақда Gizmodo маълум қилмоқда.

Компания компьютернинг Cortana, wake up (“Уйғон Кортана”) буйруғи билан ишга тушишини намойиш қилди. Функциянинг ишлаши учун янги процессорга ўрнатилган ўта кам энергия истеъмол қилувчи махсус модуль ишлатилади. 

Бу модуль деярли қурилманинг батареяси қувватига таъсир кўрсатмай микрофонни ҳамиша ёқиқ ҳолда ушлашга имкон беради. Унинг дастлабки версияси 2014 йилда намойиш қилинган Intel Core M процессорларига ўрнатилган эди, бироқ тизимлар бу технология билан ўзаро ишлай олмаган.

Кўпроқ янгиликлар