Испаниялик Мичел “Марсель” клубининг бош мураббийи этиб тайинланди

Спорт 19 Август 2015 1053

Испаниялик Хосе Мичел Франциянинг “Марсель” клубининг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
“Мичел “Олимпик”ка ўзининг ёрдамчилари билан мухлислар учун жозибадор футбол таклиф қилиш иштиёқи билан келмоқда” деб айтилмоқда хабарда.
Август бошида “Марсел”нинг эндиликда собиқ бош мураббийи аргентиналик мутахассис Марсело Бьельса клубни ўз истаги билан тарк этган эди.
Аввалроқ Мичел Грециянинг “Олимпиакос” клубига мураббийлик қилган. У клубни январда тарк этган. Грецияда мутахассис грек клубини 2013 ва 2014 йилларда чемпионликка олиб келди ва бир маротаба Греция кубогини (2013) ютди.
“Марсель” бош мураббийи лавозимига номзодлар орасида Москванинг “Спартак” клубининг собиқ бош мураббийи Мурат Якин номи ҳам тилга олинаётган эди.
Хосе Мичель 1982-1996 йиллар давомида Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси сафида яримҳимоячи сифатида тўп сурган. Собиқ футболчи қироллик клуби сафида олти карра Испания чемпиони, икки карра Испания кубоги, уч марта Испания суперкубоги ва икки марта УЕФА кубоги соҳиби бўлган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар