"Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике “Атлетик”га қарши Испания Суперкубоги учрашувида (1:1) ён қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун кечирим сўради.

“Ҳакам ёрдамчиси билан бу тахлит гаплашганим учун узр сўрашни истардим. Бу нотўғри ҳаракат бўлди”, — деб ёзди Пике ўз твиттерида.

“Ўйиндаги кескинлик жуда юқори эди. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам бошқа бир шахсга нисбатан ҳеч қандай ҳақоратни ишлатиб бўлмайди”, — деди Пике.

Эслатиб ўтамиз, Пике мазкур қилмиши учун 4 тадан 12 тагача ўйинга четлатилиши мумкин.