АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби АҚШ ва Куба орасида тижорий рейсларни қайтадан йўлга қўйиш борасида ҳали қарор қабул қилинмагани ҳақида маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, бу борадаги музокаралар давом этмоқда.

"Ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. Яқин вақт ичида натижага эришилишига умид қиламиз", дейди Кирби.

Унинг қайд этишича, АҚШ авиакомпаниялари Кубага бориш ва Кубадан келиш ҳуқуқига эга йўловчилар учун хизмат кўрсатишга шай ҳолатда турибди.