Lamborghini Ferrari LaFerrari’га рақиб бўладиган машина чиқармоқчи

Технология 19 Август 2015 3976

Кейинги йилнинг баҳорида Lamborghini компанияси Женева автосалонида янги суперкар тақдимотини ўтказмоқчи. Road and Track нашрининг маълум қилишича, модель гибридли куч қурилмасига эга бўлади ҳамда Ferrari LaFerrari, Porsche 918 Spyder ва McLaren P1 машиналарига рақобатчи бўлади.

Янги машинанинг потенциал мижозларига унинг голограммалари кўрсатилди. Таъкидланишича, суперкар 20 нусхада чиқади, ҳар бир машинанинг нархи 1.2 млн долларни ташкил қилади.

Компаниянинг биринчи гибридли машинаси 2014 йил кузида Париж автосалонида тақдим этилган Asterion бўлган эди. Унинг агрегатлари умумий ҳисобда 910 от кучини беришга қодир эди.

Lamborghini’нинг охирги янгилиги ҳозирча Aventador Superveloce бўлиб турибди. Моделнинг массаси 1 575 кг ни ташкил қилади. Родстернинг 6.5 л ли V12 двигатели 750 от кучига эга. Суперкар 2.9 секундда 100 км/соат тезликка эришади, унинг максимал тезлиги эса 350 км/соатни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар