Marca нашрининг ёзишича, "Челси" жамоаси "Барселона" футболчиси Педро Родригес учун курашда "Манчестер Юнайтед"ни ортда қолдириб, ўз мақсадига эришди.

Лондонликлар футболчи учун "қизил иблислар"дан кўра яхшироқ таклиф билан чиқишгани айтилган.

Хабар қилинишича, "Челси" футболчи учун 25 млн евро ва қўшимча 5 млн миқдоридаги бонус беради. Аниқлик киритилишича, бу маблағларнинг 28 млн евролик қисми дарҳол тўланади. Футболчи ўзини яхши томондан кўрсата олиши эвазига яна 2 млн евро берилади.

Қайд этилишича, "Челси" хўжайини Педро Родригеснинг мухлиси ҳисобланади.

beIN Sports нашри журналисти Ибрагима Хадри ўз твиттерида томонлар яқин вақт ичида музокараларни тугатишини ёзган.

Футболчи бугун Лондонда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Бироз олдинроқ, бу футболчи учун «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани, "МЮ" вакили Эд Вудворд музокараларни якунлаш учун "Барселона"га учгани ҳақида хабар берилганди.

"Манчестер Сити" томонидан Педро учун 32 млн евро таклиф қилингани ҳақидаги хабар эса тасдиқланмади.