Немис мутахассислари гуруҳи Самарқандда Регистон майдони ва Тошкентда Алишер Навоий номидаги Миллий боғда ноёб лазер шоу учун махсус қурилмани ўрнатиш ишларини якунлашмоқда. 

Бу ерларда Ўзбекистонда илк бор 3D-mapping лазер шоуси намойиш этилади. Ёруғлик ва овоз билан синхронлаштирилган 3D-анимация ўзидан унинг трансформацияси иллюзиясини ҳосил қилувчи рельефли объектга проекцияни намоён этади. Шоу германиялик мутахассислар томонидан намойиш қилинади. Бу технология оптик иллюзияларни яратиш имконини беради ва статик объектларни ҳаракатлантиради.

Самарқандда лазер шоу юбилей сондаги “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали пайтида намойиш қилинади. 20 дақиқалик шоу инсоният тамаддунининг тарихи ҳақида миллий менталитетимиз ва Буюк ипак йўли нуқтаи назаридан сўзлаб беради. Ушбу шоу учун мусиқани ўзбекистонлик бастакорлар А.Икрамов ва Д.Янов-Яновский ёзишган. Уларнинг асарлари Ёшлар симфоник оркестри ва “Сўғдиёна” ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестри томонидан ижро этилади. Бу шоунинг яна бир жиҳати шундан иборатки, шоу асосий дунё тилларига дубляж қилинади, деб хабар бермоқда “Самаркандский вестник” нашри.

Тошкентда шоу Мустақиллик куни намойиш қилинади.