Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике тўртта учрашувга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

28 ёшли футболчига нисбатан Испания суперкубоги доирасидаги «Атлетик»ка қарши учрашув пайтида қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун шундай жазо тайинланган.

Натижада, Пике каталонияликларнинг Испания чемпионати доирасидаги «Атлетик», «Малага», «Атлетико» ва «Леванте»га қарши учрашувларини ўтказиб юборадиган бўлди.