«ПСЖ» 2016 йилнинг ёзида Месси ва Роналдуни трансфер қилишни режалаштирди

Спорт 19 Август 2015 2299

Франциянинг «ПСЖ» жамоаси хўжайини Носир ал-Халайфий жамоанинг 2015-2016 йилладаги трансфер режаларини маълум қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, парижликлар келгуси йили ёзда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир вақтда сотиб олишни режалаштирмоқда.
Агар жамоа бу футболчиларни сотиб олиб, ЕЧЛда муваффақият қозонмаган тақдирда ҳам бу парижлик мухлислар учун катта байрам бўлади.

Агар Месси ва Роналду трансфери амалга ошмаган тақдирда «ПСЖ» Неймар ва Агуэрони Парижга олиб келишга ҳаракат қилиб кўради.

Кўпроқ янгиликлар