Қозоғистон МАГАТЭ билан уран банки тузиш бўйича шартномани 27 августда имзолайди

Жаҳон 19 Август 2015 1529

Илгари Қозоғистон Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан мамлакат ҳудудида халқаро кам бойитилган уран банкини ташкил этиши борасида келишувга эришилгани маълум қилинган эди. Ушбу келишув асосидаги шартнома 27 август куни имзоланиши айтилди.

Шартномага кўра, банк Қозоғистон ҳудудида 2017 йилда ташкил этилади. Ҳужжатни имзолаш маросими Остонада ўтади, унда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган давлатлар – Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция, шунингдек лойиҳа донорлари бўлган давлатлар – ЕИ, Норвегия, БАА, Қувайт вакиллари иштирок этади.

МАГАТЭ номидан келишувни ташкилот бош директори Юко Амано, Қозоғистон номидан эса ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов имзолайди.
Банк Усть-Каменогорскдаги Ульбинск металлургия заводи ҳудудида жойлашади.

Кўпроқ янгиликлар