Қурилиш ишлари вақтидаги авария ҳолати туфайли Sarkor Telecom интернет провайдери фойдаланувчилари интернетсиз қолишди

Ўзбекистон 19 Август 2015 2489

Бугун Тошкент вақти билан 7:46 дан 15:02 га қадар Sarkor Telecom интернет провайдерининг Тошкент шаҳридаги баъзи ҳудудларида фойдаланувчилар интернетсиз қолди.

Компания расмий сайтининг хабар беришича, бунга Мирзо Улуғбек туманидаги провайдер симлари ўтган йўлда қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлган. Натижада ADSL тармоғидаги № 262, 265, 267 ва 269 АТСларда ва Яланғоч мавзе, Қорасу 2 ва 4 даҳалари, Мавлоно Риёзий (Чизельный), Паркент ва Темур Малик кўчаларида истиқомат қилувчи Home Ethernet абонентлари интернетсиз қолишган.

Юзага келган авария ҳолатини Sarkor Telecom мутахассислари бартараф этишган ва ҳозирга келиб яна мазкур ҳудудда интернет тармоғи ишламоқда.

Кўпроқ янгиликлар