Россияда ичиб олиб БТРда шаҳар айланган икки аскар қўлга олинди

Жаҳон 19 Август 2015 4239

Полиция ходимлари Россиянинг Чита шаҳрида ичиб олиб, бронетранспортёрда шаҳар айланган икки аскарни қўлга олди.

“Шаҳар бўйлаб БТР юргани ҳақида кеча тунда хабардор бўлдик. Гувоҳларнинг айтишича, бронетранспортёр катта йўлнинг қарама-қарши қисмида авария ҳолатини вужудга келтирган ҳолда ҳаракатланган. Воқеага ойдинлик киритиш учун махсус экипаж юборилган”, – дея маълум қилган Байкалорти ўлкаси ИИБ матбуот хизмати раҳбари Лариса Иванова.

Полициячилар турар-жой биноси олдида турган БТРни қўлга олишган, бироқ машина ичидагилар ташқарига чиқишдан бош тортишган. Инспекторлар БТР ойнасини синдириб, ичкаридаги ҳарбий либосда бўлган икки маст эркакни олиб чиққан.

“БТР бошқаришга ижозатномаси бўлган ҳайдовчига нисбатан маст ҳолда рул бошқарганлик учун далолатнома тузилди. Қўлга олинган ҳайдовчи ва йўловчи ҳарбий комендатурага топширилган. Текширув хулосалари процессуал қарор чиқариш учун ҳарбий прокуратурага жўнатилган”, – дея қўшимча қилди Иванова.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар