Россиялик шоу-бизнес юлдузлари “Рус радиоси”га бойкот эълон қилиб, ўз радиоларини ташкил қилмоқчи

Жаҳон 19 Август 2015 2449

Россиялик шоу-бизнес вакиллари “Рус радиоси”га бойкот эълон қилмоқчи. Бу ҳақда «Говорит Москва» радиоси продюссори Иосиф Пригожин маълум қилган.

Пригожиннинг таъкидлашича, санъаткорлар эфир орқали ўз қўшиқларига изоҳ беришга тайёр. Бундан ташқари, улар “Олтин граммофон” танловида қатнашишдан бош тортиб, ўз радиостанциясини ташкил этишга тайёргарлик кўришмоқчи. Бадиий кенгаш таркибига эса Филипп Киркоров, Алла Пугачёва, Валерия, Кристина Орбакайте ва бошқалар кириши айтилган. Янги станция форматини ижрочиларнинг ўзлари белгилашади.

Санъаткорлар “Рус радиоси”ни Сергей Архипов тарк этиб, унинг ўрнига Сергей Кожевников эгаллаганидан сўнг шундай қарорга келишган. Медиаменежер эса лавозимидан бўшашига радио дастурий сиёсатига бир қатор амалдорларнинг аралашуви сабаб бўлганини айтиб ўтган.

Архипов сўзларига кўра, «Госконцерт» раҳбари Сергей Бунин ундан эфирдаги барча “эски қўшиқ”ларни олиб ташлашни талаб қилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар