Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қуёш электр станциялари қурилади

Иқтисодиёт 19 Август 2015 7954

Ўзбекистон энергетиклари мамлакатда янги қуёш электр станцияларини қуриш бўйича режаларини маълум қилишди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш мақсадида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳар бири 100 мегаваттни ташкил қилувчи қуёш электр станциялари қуриш кўзда тутилган.

Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖнинг электр тармоқларини эксплуатация қилиш боршқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Ҳакимов маълум қилди.

“Бунда электр энергия ишлаб чиқариш йилига ўртача 350 миллионов кВт/соатгача етади ва 110 млн куб метр газ тежалади”, деб таъкидлайди Ҳакимов.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида Марказий Осиёдаги биринчи қуёш фотоэлектр станциясини бунёд қилиш лойиҳаси доирасида ерни тайёрлаш бўйича ишлар ниҳоясига етгани маълум қилинган эди. Умумий қиймати 310 млн долларни ташкил қилувчи лойиҳанинг амалга оширилиши Осиё тараққиёт банкининг 110 млн миқдоридаги имтиёзли кредити ҳамда Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Ушбу лойиҳа доирасида “Ўзбекэнерго” АЖ Германиянинг GOPA International Energy Consultant GmbH, Suntrace GmbH ва Renewables Academy AG компаниялари билан лойиҳани амалга оширишда консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузди.

ОТБ экспертларининг баҳолашларича, бу станция Самарқанд вилоятини йилига 150 миллиард кВт/соат электр энергия билан таъминлайди, йилига 40 млн куб метр табиий газ тежаш, иссиқҳона газларининг атмосферага чиқарилишини йилига 200 минг тоннага камайтиришга имкон беради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар