Тайванлик официант қиз интернетда “Макдоналдс маъбудаси” номи билан машҳур бўлди

Жамият 19 Август 2015 11351

Тайвандаги “Макдональдс” ресторани ходимаси ўзининг антиқа – “қўғирчоқ” кўринишидаги қиёфаси сабабли маҳаллий интернет юлдузига айланди.

Қизнинг исми Вэй Хань Сюй ёки қисқача Вэйвэй бўлиб, унинг интернетдаги машҳурлиги маҳаллий Rain Dog блогида фотосуратининг чоп этилишидан бошланди. Сурат муаллифи уни “Лолита” деб атаган. Сурат жуда тез оммалашиб кетиб, Вэйвэй тез орада “Макдоналдс маъбудаси” деган ном билан атала бошлади. У ярим кун ишлайдиган ресторан унинг мухлислари билан тўлиб-тошиб кетди. Тамаддихона бошқарувчиси ўз ходимасининг бундай машҳурлигидан унча ҳам хурсанд эмас, чунки унинг мухлислари тамаддихонадаги пешхатха ёнида тўпланишиб, уни суратга олиб, у билан суҳбатлашишга ошиқмоқдалар ва яна етмаганидек кўпинча ҳеч нарса харид қилишмайди.

Қиз бу ерда 5 йилдан бери ишлайди ва ресторон ходималари вақтинчалик кичкина пушти кўйлакларга кийиниб олган тадбирлардан бирида иштирок этган.

Вэйвэй мухлислари унинг инстаграмдаги аккаунтини аниқлашга муваффақ бўлишди. Ҳозирда қизнинг аккаунтига 37 минг фойдаланувчи обуна бўлган.

Кўпроқ янгиликлар