Тошкентдаги “Samarkand Darvoza” савдо-кўнгилочар марказида жойлашган “The Bowler” клубида 20-22 август кунлари ҳар йилги 10 кегелли спорт боулинги бўйича XIII Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади.

Мусобақа қоидаларига кўра, унда 30 нафар боулингчи иштирок этади. Улардан 16 нафари Тошкентда июнда бўлиб ўтган чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги энг яхши ўйинчилари ва аёллар ўртасидаги 6 нафар энг яхши ўйинчиларини ташкил қилади. Улардан ташқари, мусобақаларда Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида шундай мусобақаларда энг яхши кўрсаткич кўрсатган вилоятлардан 8 нафар энг яхши ўйинчи иштирок этади.    

Мусобақа ғолиблари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жорий йилнинг 13-20 ноябрь кунларида бўлиб ўтадиган 51-Жаҳон кубоги QubicaAMF’да Ўзбекистон номидан иштирок этишади.