Пойтахт бозорларида Huawei P8 смартфони сотила бошланди. Смартфон 2015 йилнинг апрель ойида намойиш этилган бўлиб, ўзининг ажойиб дизайни ва сифатли камераси орқали кўпчилик фойдаланувчиларга маъқул бўлиб келмоқда.

Метал корпусга эга ушбу қурилма, 8 ядроли 64-битга эга Kirin 930 процессори, 1920х1080 пиксел зичликга эга 5,1-дюмли IPS-NEO дисплейи, 13 мегапикселли сифатли камера, 3 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира билан жиҳозланган.

Смартфон Android операцион тизимида ишлайди. Унга 2680 мАч қувватга эга батарея, LTE Cат 6 алоқа тизимини қўллаб қувватловчи замонавий 2 каналли антенна ўрнатилган.