Тошкент шаҳридаги ботаника боғида мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган “Инсон саломатлигида соғлом муҳитнинг аҳамияти” шиори остида матбуот анжумани ва экологик акция ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Ўзбекисто экологик ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, спортчилар, журналистлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Экоҳаракатнинг 2008 йилдан буён соҳада олиб бораётган ишлари билан таништирилди.

Шунингдек, тадбир доирасида боғ ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.