Турмуш даражаси энг юқори ва энг паст бўлган дунё шаҳарлари рейтинги тузилди

Жаҳон 19 Август 2015 6986

The Economist нашри турмуш даражаси энг юқори ва энг паст бўлган дунё шаҳарлари рейтингини тузиб чиқди.

Бу гал ҳам рейтингнинг энг юқори поғонасини 2010 йилдаги (шу йили бу рейтинг охирги марта чоп этилган эди) каби Мельбурн (Австралия) шаҳри эгаллади. 2-ўринни Вена (Австрия), 3-ўринни 2010 йилгача 1-ўринни эгаллаган Ванкувер (Канада) шаҳри банд этди.

Юқори ўнталикдан Австралиянинг 4 шаҳри – Мельбурн, Сидней, Аделаида, Пёрт, Канаданинг 3та шаҳри – Ванкувер, Торонто, Калгари, ҳамда Австрия, Финляндия ва Янги Зеландия пойтахтлари – Вена, Хелсиньки ва Веллингтон ўрин олди.

The Economist 2010 йилдан бери турмуш даражаси ошган 10та шаҳар номини ҳам келтириб ўтди. Бунда юқори ўринларни Хараре (Зимбабве), Катманду (Непал, апрель ойидаги зилзилагача бўлган даражаси) ва Дубай (БАА) эгаллади.

Таҳлилчилар, шунингдек, дунёнинг турмуш даражаси охирги 5 йил ичида энг кўп пасайиб кетган 10та шаҳри номини ҳам маълум қилди. Энг катта пасайишлар ҳозирда жанговор тўқнашувлар олиб борилаётган Дамашқ (Сурия), Киев (Украина) ва Триполи (Ливия)да қайд этилган. Бу рейтингда Москва ва Санкт-Петербург ҳам бор, улар мос равишда 7- ва 10-ўринларни эгаллаган.

Турмуш даражаси энг паст бўлган шаҳарлар сирасига (рўйхатнинг энг пастки қаторларидан юқорига қараб) Дамашқ, Дакка (Бангладеш), Порт-Морсби (Папуа-Янги Гвинея), Лагос (Нигерия) ва Триполи (Ливия) киритилди.

Охирги 5 йил ичида турли шаҳарлардаги турмуш даражаси 1 фоизга, 75 фоизгача камайган. Дунё бўйича турмуш барқарорлиги ўртача 2,2 фоизга камайиб, 72,3 фоизгача тушган. Нашр 38та шаҳар охирги йил давомида рейтингдаги ўрнини йўқотгани, бироқ шу билан бирга дунё бўйлаб 53та шаҳарда ярим йил ичида ижобий ўзгаришлар қайд этилганини таъкидлаб ўтди.

Пасайиш асосан фуқаролик ғалаёнлари (Гонконг, АҚШ), террорчилик (Яқин Шарқда “ИШИД, Африкада “Боко ҳаром”) ёки маҳаллий тўқнашувлар (Украина шарқидаги каби) сабабли юз берган.

The Economist дунёнинг 140та шаҳаридаги турмуш даражасини 5 тоифада 30та кўрсаткич бўйича баҳолади: барқарорлик, соғлиқни сақлаш тизими, инфратузилма, маданият ва экология, таълим. Ҳар бир кўрсаткичга 5 балли шкала бўйича баҳо берилди. Баҳолар ички таҳлил ва шаҳарлардаги респондентлар берган баҳолар асосида қўйилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар