2015 йилнинг биринчи 6 ойида Украинада кўмир қазиб олиш даражаси 2014 йилнинг шу давридагига нисбатан 53,2 фоизга, яъни 15,5 млн тоннагача камайиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат статистика бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда УНИАН агентлиги маълум қилди. 

Кўмир қазиб олишнинг бундай кескин пасайишга Донбассдаги ҳарбий операция сабаб бўлмоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, 2015 йилнинг июлида кўмир олиш 2014 йилнинг июлига нисбатан 42 фоиз, яъни 2,2 млн тоннагача камайиб кетган. 2015 йилнинг июнь ойига нисбатан бу кўрсаткич 4,3 фоизга яхшиланган.

Аввалроқ Украина давлат компанияларининг зарарлари 4,5 млрд доллардан ошгани, печенье, шоколад, шарбат ва писта ёғи ишлаб чиқарилиши ҳажми эса 25 фоизга камайиб кетгани маълум қилинганди.