Порахўрликда айбланган хитойлик аёл умрбод қамоқ жазосидан қутулиш учун 10 йил давомида ҳомиладор бўлиб яшаган.

Цзэн фамилияли аёл қамоқда ўтирмаслик учун 10 йил ичида 14 маротаба ўзининг ҳомиладор эканини маълум қилган. Фақатгина бир марта ёлғон гапирган.

Anhui News газетасининг ёзишича, 2005 йилнинг октябрида суд аёлни коррупцияда алоқадор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Бироқ судланувчининг ҳомиладорлиги инобатга олиниб, жазони ижро этиш муддати вақтинчалик ўзгартирилган.

Навбатдаги муддатга рухсат олиши биланоқ аёл ҳомиласини аборт қилдириб, кейинги муддат олдидан яна ҳомиладор бўлиб олган. Шу тарзда кетма-кет ўн йил ўтди. Фақатгина бир марта аёлнинг гапи ёлғон бўлиб чиққан, қолган 13 ҳолатда у ростдан ҳам фарзанд кутган.

Яқинга қадар Урумчи шаҳар (Синьцзян автоном вилояти) суд бюроси порахўрлиги сабаб умрбод қамоқ жазосига тортилган аёлни қамоққа олиш ҳақидаги суд ҳукмини қайта кўриб келаётган эди. Бироқ айни пайтда 39 ёшли Цзэн ҳақиқатдан ҳам қамоқхонада.

Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Хитойда профилактика мақсадида амалдорлар собиқ порахўр-ҳамкасблари ҳукмни адо этаётган қамоқхоналарга экскурсияларга олиб борилади.