Янги Kia Sportage автомобилининг видеоси намойиш этилди

Технология 19 Август 2015 2068

Интернетда янги авлоддаги Kia Sportage кроссовери ҳеч қандай ниқобсиз йўлда кетаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Роликни YouTube’да Jinwoo Kim исмли фойдаланувчи жойлаштирди.

Бундан ташқари, Facebook’да янги моделнинг фотосуратлари пайдо бўлди. Унда машинанинг кузовида ҳеч қандай камуфляж йўқлиги, унинг нафақат орқа, балки олд қисмини ҳам кўриш мумкин.

17 августда Kia янги авлоддаги Sportage’нинг дизайн-скетчларини чоп этди. Корейс автомобиль ишлаб чиқарувчиси модель сентябрь ойи ўрталарида Франкфурт автосалонида намойиш қилинишини эълон қилди.

World Car Fans нашрининг таъкидлашича, Sportage кроссовери охирги авлоддаги Hyundai Tucson шассиси ва моторларини олади. Hyundai кроссовери 1,6 литрли 135 ва 176 от кучига эга атмосферали ва турбирланган бензинли ҳамда 115 дан 184 от кучига эга учта дизелли двигатель билан таклиф этилади.

Tucson двигатели олти поғонали “механик” ёки “автомат” узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Моделнинг энг кучли бензинли версияси учун икки илашишли етти поғонали “автомат” узатмалар қутиси ҳам мавжуд.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар