19 август куни Афғонистонда Мустақилликнинг 96 йиллиги нишонланди.
1919 йилнинг 19 август куни қирол Омонуллахон Афғонистоннинг Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилди. Шундан буён ҳар йилнинг 19 август куни миллий мустақиллик куни нишонланиб келинади.

Асосий тантаналар Кобулдаги стадионда бўлиб ўтди. Бундан ташқари, мамлакатнинг барча нуқталарида байрам тадбирлари ташкил этилди.
Мустақилликнинг 96 йиллиги муносабати билан президент Ашраф Ғани Аҳмадзай мудофаа вазирлигидаги расмий маросимда иштирок этиб, “Озодлик” ёдгорлик мажмуаси ойига гулчамбар қўйди.

Маросимда бош вазир Абдулла Абдулла ва мудофаа вазири Маъсум Станекзай иштирок этишди.
Афғонистоннинг турли шаҳарларида очиқ ҳавода концерт дастурлари ташкил этилди.