"Барселона"нинг хорватиялик ёш футболчиси Ален Халилович кейинги мавсумни Хихоннинг "Спортинг" клубида ижара асосида ўтказади. Бу маълумотни 19 ёшли футболчининг агенти тасдиқлаган.

Бу ҳақидаги келишувга халақит қилиши мумкин бўлган сабаб кўринмаяпти ва келишув ҳақида шу ҳафтанинг жума куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

"Футболчининг ўзи қарор қабул қилиб бўлган. Келишувнинг барча жиҳатлари ҳақида гаплашиб олинди. Шартнома тузилишига халақит бериши мумкин бўлган сабабни кўрмаяпман", дейди футболчининг агенти Cadena Cope нашрига бнрган интервьюсида.

Бироз олдинроқ, Халилович Германиядаги жамоалардан бирида пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Халилович ўтган мавсумни Сегундада "Барселона Б" таркибида ўтказди. У 30та учрашувда майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилган.