Ашхободда савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг бир қатор идоралари ва структураларининг вакиллари иштирок этди.

Ашхободдаги йиғилишда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Туркманистон давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, комиссиянинг ушбу йиғилишида икки томонлама алоқаларнинг турли йўналишлари, хусусан, транспорт-коммуникация комплекси, транзит ва савдо муҳокама қилинди.

Комиссия аъзолари, шунингдек, гуманитар ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди.
Йиғилиш якунларига кўра баённома имзоланди.