Bank of America Merrill Lynch банки: Россия рубли курси 2015 йил охирига бориб янада ёмонлашади

Иқтисодиёт 20 Август 2015 4184

Американинг Bank of America Merrill Lynch инвестицион банки Россия рубли курсининг 2015 йил охирига бориб 60 руб/доллар курсидан ҳам ёмонлашишини башорат қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар тарқатмоқда.

Банк нефть нархининг келгуси уч йилдаги кўрсаткичи бўйича ҳам ўз башоратларини билдириб ўтган ва бунинг натижасида рублнинг 1 долларга нисбатан кўрсаткичи 61 рублни ташкил қилишини таъкидлаган.

Бунга нефтнинг жаҳон бозоридаги арзонлашиши давом этиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. АҚШнинг тижорат нефть захираси 10-14 август оралиғида 2,62 млн. баррелга ошиб 456,2 млн. баррелни ташкил қилмоқда.

Бунинг натижасида Брент нефть маркасининг нархи октябрь ойига бориб 0,45 фоизга арзонлашиб, бир баррель нефть нархи 46,95 долларга тушиши башорат қилинмоқда.

Bloomberg таҳлилчиларига кўра, 2015 йилнинг тўртинчи чорагида Россия валютасининг долларга нисбатан курси 63,33 рубль атрофида бўлади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар