Лондоннинг "Челси" жамоаси "Барселона" жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси Педро Родригеснинг трансфери ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда лондонликларнинг расмий сайтида хабар берилган.

"Барселона" жамоаси сайтида ёзилишича, Педро учун "Челси" умумий ҳисобда 30 млн евро тўлайди. Шундан 3 млн евро бонуслар кўринишида берилади.

Қайд этиш жоизки, ёзги трансферлар ойнаси очилганидан буён бу футболчига АПЛнинг барча грандлари қизиқиш билдиришаётганди.

19 август куни "МЮ" Педро билан шартнома имзолаш арафасида турган эди. Лекин куннинг иккинчи ярмида Педро "Челси"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди.