Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг адлия вазирлари Душанбеда ўтказилган учинчи йиғилишлари якунларига кўра ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолашди.

Икки кунлик тадбир ишида Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, РФ, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди.

Имзоланган ҳужжатда адлия вазирликлари ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.