2015 йилнинг 25 августида Фарғонада энг йирик экспорт ва импорт товарлари кўргазма-ярмаркаси Canton Fair ташкилотчилари билан навбатдаги анжуман бўлиб ўтади. Кўргазма-ярмарка жорий йилнинг 15-19 октябр кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг барча вилоятлари тадбиркорлари Фарғонага ярмарканинг махсус тақдимотига келадилар. Бу тақдимот Canton Fair ярмаркасига сафар уюштириш шартлари, янги йўналишлар ва кўргазмага қўйилаётган маҳсулотлар, ускуналарни сотиб олиш ва Ўзбекистонга етказиш имкониятлари, Хитой томони билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва шартномалар тузиш ҳақидаги маълумотларни билишга имкон беради.  

Ўзбекистонда тадбиркорлик жадал ривожланмоқда ва натижада борган сари талабчан бўлиб бормоқда. Шунинг учун бугунги кунда Ўзбекистонда амалий қизиқишга ва бизнесда натижага эг бўлган нарсани таклиф қилиш муҳим ҳисобланади.

Бундай кўринишдаги учрашувлар етказиб берувчилар ҳақида долзарб ва ҳаққоний маълумот олишга имкон беради, бунинг эвазига харид қилувчи компаниялар ўз сармояларини фойдали, минимал хатарлар ва йўқотишлар билан сарфлай оладилар.

118-Кантон ярмаркаси тақдимоти Фарғонадаги “Осиё” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Тадбирни Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси, International Business Travel компанияси ва Ўзбек-Хитой савдо уйи ташкил этмоқда. 

Маълумот учун, Кантон ярмаркаси хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда хорижий компаниялар ҳам ўз маҳсулотларини намойиш қилувчи, ўзининг кўлами ва таклиф этилаётган маҳсулотлари ҳажми бўйича аналогига эга эмас. Бу кўргазмада техникадан тортиб барча турдаги ускуналар, мебель, кийим-кечаква озиқ-овқат маҳсулотларигача ҳамма нарсани учратиш мумкин. Кўргазмага ташриф буюрувчилар сони аллақачон 1 млн кишидан ошиб кетган.