Германияда 2015 йилнинг 7 ойида бошпана бериш ҳақида 2014 йилдагидан кўпроқ ариза топширилди

Жаҳон 20 Август 2015 1639

Германияда жорий йилнинг 7 ойида бутун 2014 йилдагидан кўпроқ бошпана бериш ҳақида ариза топширилди. Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Германияда январь бошидан июль охиригача 218 минг, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124,8 фоиз кўпроқ киши бошпана бериш ҳақида ариза топширган.

Германия Социал-демократик партиясижа Германияга йил охиригача 700-800 минг қочоқ келиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.  

1992 йилда бошпана бериш ҳақидаги рекорд даражадаги, яъни 440 мингта ариза топширилган эди. 2014 йилда эса 200 мингта ариза топширилди.

Германия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, июлда 37,5 минг киши Германия ҳудудида бошпана бериш ҳақида ариза топширган. Улардан қарийб 40 фоизини Болқон давлатлари – Албания, Босния ва Герцеговина, Македония, Сербия ва Черногория фуқаролари ташкил қилмоқда. Энг кўп ариза топширганлар сурияликлар бўлмоқда.

Қочоқлар кўплаб келаётгани сабабли ҳужжатларни топшириш жараёни кўпроқ вақт олмоқда ва Германия Европада муҳожирлар учун бош йўналишлардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар