«Ҳаётда...» фильми «Киношок»да қатнашади

Маданият 20 Август 2015 2071

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан суратга олинган «Ҳаётда...» бадиий фильми 13-20 сентябрь кунлари XXIV маротаба ташкил этиладиган МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг «Киношок» очиқ кинофестивали (Анапа, Россия) асосий танлов дастурига киритилди

2015 йили катта экранларга чиққан «Ҳаётда...» бадиий фильми ёлғиз фaрзaндининг ўлимидaн сўнг oдaмлaрни дaвoлaш қoбилиятигa эгa бўлгaн бoлaни асраб олиб, умрининг oxиригaчa ўз тaмoйиллaригa сoдиқ қoлгaн олим инсoн ҳaқидa ҳикoя қилaди. Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида ишлаб чиқарилган мазкур фильмда Бахтиёр Қосимов, Акбархўжа Расулов, Зулxумор Мўминова каби таниқли актёрлар суратга тушган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда суратга олинган тўлиқ метражли бадиий фильмлар «Киношок» фестивалининг турли танловларида мунтазам қатнашиб келади. Хусусан, 2012 йилги «Киношок»да режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Паризод» картинаси энг яхши фильм сифатида кинофестивалнинг бош соврини — Гран-прини қўлга киритган.

Қайд этиш жоиз, 2015 йил 20-24 июнь кунлари Филиппин халқаро кинофестивалида «Жаҳон премьералари» доирасида режиссёр А.Мигнаровнинг «Ота» фильми намойиш этилган эди, режиссёр Мансур Абдухолиқовнинг «Қудуқ» картинаси эса 2015 йилги Қозон халқаро кинофестивали асосий танлов дастурига киритилди.

Ҳозиргача бир қатор бадиий, ҳужжатли ва мультпликацион фильмлар, жумладан, «Ҳаётда...» фильми ҳам АҚШ, Германия, Хитой, Австралия каби 10дан ортиқ мамлакатлардаги халқаро кинофестивалларнинг ташкилий қўмиталарига саралаш босқичи учун юборилган ва бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар