Барча кичик ўлчамдаги тойчоқлар ўзларининг шижоатлари ва дўстона очиқликлари билан ажралиб турадилар. Бироқ видеода тасвирланган бу кичкинтой ўзининг бошқа “оға-иниларидан” кўра одамлар билан ўйнашни афзал кўради.

Bored Panda нашрининг ёзишича, Сэмми лақабли тойчоқ Буюк Британиядаги фермада дунёга келган. Видеода у бор-йўғи 3 кунлик бўлсада, бироқ катта отларга ўхшаб чопа олишини кўриш мумкин.

"Бу кичкина жонзот ўзидан қанча бахтни тараётганига қаранг. У ферма эгаси Стерлинг кетидан югуриб юришни хуш кўради.
Сэмми ҳали болакай, бироқ у улғайганда ҳам кичкиналигича қолади: мини-отлар камдан-кам ҳолда яғринигача бир метргача баландликка ета олади", дейилади хабарда.

Бу от зот тури ХІХ асрнинг охирида, Буюк Британияда конларда болалар меҳнати тақиқлангандан ва уларнинг ўрнини боса олувчи шундай кичик ишчилар қидиришга тўғри келгандан кейин чиқарилган. Ҳозир отлар хайриятки шахталарда меҳнат қилмайдилар, улар уй ҳайвонлари сифатида кўпайтирилади.

Сэммининг асосий вазифаси қувнаб, атрофдагиларни ўзининг қувончи билан хушнуд қилишдан иборат. Сэмми ўзининг кичик ёшига қарамасдан бу вазифасини аъло даражада бажармоқда.