Испания Ла Лигаси раҳбарияти чемпионатдаги бир қатор учрашувларни 30 ва 31 декабрга кўчиришга қарор қилди. 2016 йилнинг 3 январида ўтказилиши керак бўлган ўйинлар 30-31 декабрь кунларига кўчирилди.

Бу чемпионатни 2016 йилнинг 15 майида якунлаш имконини беради. Бунинг эвазига Испания терма жамоаси Евро-2016 га тайёргарлик кўришга кўпроқ вақтга эга бўлади.

Охирги марта Янги йил арафасида Ла Лигадаги учрашувлар 1990 йилда ўтказилган эди.

31 декабрда ўтказиладиган охирги учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланади.