Жанубий Корея КХДРга артиллериядан жавоб зарбалари йўллади

Жаҳон 20 Август 2015 5888

Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан ўз ҳудудидаги радиокарнайларнинг ўққа тутилишига жавобан артиллериядан ўт очди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Корея шимолликлар томонига бир неча ўнлаб ракеталар учирган.

Шимолликлар бугун эрталаб Жанубий Кореянинг Кёнгидо вилоятидаги Йончхон уездидаги радиокарнайларни ўққа тутишган.

Бироз олдинроқ, Жанубий Кореяда КХДР томонидан радиокарнайлар ўққа тутилиши бўйича миллий хавфсизлик кенгаши чақирилгани хабар қилинганди.

Ўтган ҳафтада Шимолий Корея томони чегара ҳудудида жанубликларнинг ташвиқотларида фойдаланилаётган радиокарнайларини йўқ қилмоқчилиги ҳақида огоҳлантирганди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада чегарада Жанубий Корея аскари жароҳатланганидан кейин жанубликлар 11 йилдан бери илк марта радиокарнайлар орқали Пхеньян сиёсатини танқид қилувчи чиқишлар уюштирганди.

КХДР ҳукуматининг билдиришича, бундай трансляцияларнинг жорий қилиниши уруш очиш билан тенг ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар