Жанубий Кореянинг ICT Technologies компанияси Миллий географик ахборот тизимини ишга туширади

Ўзбекистон 20 Август 2015 1174

Жанубий Кореянинг ICT Technologies компанияси Миллий географик ахборот тизимини ишга туширади. Бу ҳақда 19 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизими “Электрон ҳукумат”нинг бир қисми сифатида ташкил этилади ва сунъий йўлдош геодезик тармоқлари, компьютерлаштирилган давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисоби тизимларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг молиявий қиймати 25 млн долларни ташкил этиб, Жанубий Корея Эксимбанкининг 15 млн долларлик заёмлари ҳисобига амалга оширилади. Заёмлар 40 йилга тақдим этилган бўлиб, унинг ўн йили имтиёзли муддат ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида республика ва унинг алоҳида ҳудудларининг табиий-иқтисодий потенциалини ягона умумдавлат, яхлит ва комлекс ҳисобга олишни, баҳолаш, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар фаолияти учун зарур кадастрга оид ахборотлар билан оператив таъминлаш мақсадида кўпвазифали ахборот тизими яратилади.

Мазкур тизимни яратиш бўйича ўтказилган тендерда Жанубий Кореянинг ICT Technologies компанияси ғолиб бўлди. Мазкур йўналишдаги ишлар 2017 йилда якунланади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70812 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36957 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21372 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80735 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61782 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 78 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 43 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 232 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1047 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 693 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар