Англиянинг «Манчестер Сити» клуби аргентиналик ҳимоячи Николас Отамендининг сотиб олинганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда хабар «шаҳарликлар» расмий сайтида эълон қилинган.

Отаменди жамоа билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Аргентиналик 27 ёшли ҳимоячи жорий ёзда «Сити» асосий таркиби учун Раҳим Стерлинг ва Фабиан Делфдан кейин харид қилинган учинчи футболчи бўлди.

Янги футболчи манчестерликлар сафида 30 рақамида остида тўп сурадиган бўлди.

Клуб расмий сайтида футболчининг трансфери қиймати борасида маълумотлар берилмаган.

Бироз олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, футболчини сотиб олиш учун клуб «Валенсия»га 45 миллион евро тўлаган.