«Марслик» фильмининг янги трейлери чиқарилди

Маданият 20 Август 2015 2037

20th Century Fox киностудияси режиссёр Ридли Скоттнинг илмий-фантастик йўналишдаги «Марслик» фильмининг янги трейлерини намойиш қилди.

Фильм сюжетига кўра, Мэтт Дэймон ижро этган қаҳрамон Марсда ёлғиз қолиб кетади ва яшаш учун курашади.

"Мен Марсдаги энг яхши ботаникман", дейди у фильм саҳналаридан бирида.
Ерда НАСА унинг тақдирини ҳал қилиб бўлган, жамоатчилик эса унга ёрдам кўрсатилишини талаб қилишади.

Энди Уир романи асосида суратга олинган ушбу картинада Кейт Мара, Жефф Дэниэлс, Жессика Честейн ва Кристен Вииг каби актёрлар рол ижро этишган.

«Марслик» фильмининг асосий тақдимоти шу йилнинг сентябрь ойида Торонтодаги Халқаро кинофестивалда ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу картина дунё киноэкранларига 2 октябрдан бошлаб чиқарилади.

Кўпроқ янгиликлар