Назарбоев: дунёда ҳеч ким инқироздан четда қолмади

Иқтисодиёт 20 Август 2015 4721

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқ Ўрдада асосий экспортчи компаниялар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.

“Биз мураккаб даврда яшамоқдамиз. Охирги йил давомида жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг жиддий ёмонлашуви кузатилди. Бу ерда асосий экспортчиларимиз, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўтирибди. Инқироз барча йўналишларда бормоқда. У ҳам ривожланаётган, ҳам ривожланган давлатларни четда қолдирмади. Ундан ҳеч ким четда қолмади”, – деди у тадбиркорларга мурожаатида.

Шунингдек, давлат раҳбари жаҳонда нефть нархининг тушиши давом этаётганини эслатиб ўтди, бу эса Қозоғистон экспортининг муҳим қисмини ташкил этади. Металлар нархининг тушиши эса 2011 йилдан буён давом этмоқда.

“Асосий садво ҳамкорларимиз – Хитой ва Россиядаги ички вазият туфайли ушбу мамлакатларнинг бизнинг эскпорт маҳсулотларимизга бўлган талаби тушиб кетди”, – давом этди сўзида Назарбоев.
Шунингдек, у 2014 йилдан буён доллар бошқа барча валюталарга нисбатан мустаҳкамланиб бораётганини эслатиб ўтди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар