Олма-Отадаги валюта айирбошлаш шохобчалари ишламаяпти

Иқтисодиёт 20 Август 2015 3308

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги кўплаб валюта айирбошлаш шохобчалари ёпиб қўйилди, дея хабар берди Tengrinews.kz.
Очиқ шохобчалар атрофи эса одамлар билан гавжум. Одамлар навбатга туриб тенгени алмаштирмоқда. Бироқ доллар ва евро йўқлиги сабабли олма-оталиклар рубль сотиб олишга киришган.

Валюта алмаштириш учун келган кишилар долларни эски баҳода сотиб олишни исташини, бироқ Америка валютаси ҳеч қаерда йўқлигини таъкидлашган. Кўпчилик кеча, 19 августда долларни 195-197 тенгедан сотиб олмаганидан афсусда эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бугун, 20 августдан бошлаб эркин сузувчи валюталар тизимини жорий этди. Бу эса доллар баҳосини эндиликда мамлакат марказий банки эмас, балки бозор белгилашини кўрсатади. Бугун, 20 август куни KASEнинг эрталабки сессияси якунларига кўра, долларнинг ўртача баҳоси 255,26 тенгени ташкил этди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56198 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5547 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113058 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11020 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21207 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1928 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 559 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 666 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2131 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 847 Жамият
Кўпроқ янгиликлар