Англиянинг «Манчестер Сити» клуби сафига янги келиб қўшилган Николас Отаменди янги жамоасидаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

«Мен бу ерга ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатиш учун келдим. «Манчестер Сити»нинг янада юқорироқ чўққиларни забт этиши учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширишга тайёрман ва бунинг учун тинимсиз ҳаракат қиламан».

«Умид қиламанки, биз жуда кўплаб ютуқларни қўлга киритамиз. Бу энг асосийси. Худди туш кўраётгандекман. Бундай ажойиб жамоага ўтиш – орзуларимнинг ушалиши», дея 27 ёшли футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради «Манчестер Сити» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Отаменди 45 миллион евро эвазига манчестерликлар таркибига келиб қўшилди ва янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади.