Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири жанубий кореялик професорлар билан учрашди

Ўзбекистон 20 Август 2015 2627

2015 йил 13 августда Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида вазир А.Абдуҳакимов ва Жанубий Кореянинг собиқ молия вазири Пак Же Юн бошчилигидаги Жанубий Кореянинг бир қатор университетлари профессорлари делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Вазир меҳмонларга таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган  ишлар ҳақида атрофлича айтиб ўтди. Вазир ҳар йили Ўзбекистонда 500 мингга яқин ўқувчи касб-ҳунар коллежини битириб, меҳнат бозорига киришини таъкидлаб ўтди. Ҳукумат томонидан уларни иш билан таъминлашнинг аниқ чоралари кўрилмоқда – корхоналар коллежларга бириктирилиб, ҳар бир битирувчи билан ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва келгусида уларни ишга олиш бўйича уч томонлама келишувлар тузилмоқда, коллеж битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.   

Битирувчиларнинг иш билан банд қилишнинг яна бир самарали услуби уларга микрокредитлар ажратиш йўли билан уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўлмоқда.

2015 йилнинг иккинчи ярмида Фарғона, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларида, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонда коллеж битирувчиларини уларнинг ўз бизнесларини очишда қўллаб-қувватлаш йўли орқали тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўйича ўз самарадорлигини намоён қилган катта ишлар ўтказилди.    

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар