Ўзбекистон ноқонуний маблағларни легаллаштириш рейтингида 107-ўринни эгаллади

Иқтисодиёт 20 Август 2015 2562

Швейцариядаги активларни қайтариш бўйича халқаро марказ (International Center for assets reсovery) томонидан тузилган Basel Anti-Money Laundering Index (Ноқонуний пулларни легаллаштиришга қарши Базель индекси) рейтингида 107-ўринни эгаллади.
Рейтингдан 152 давлат ўрин олди. 10 балли шкала бўйича Ўзбекистоннинг индекси 5.11 баллни ташкил қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон Уругвай (106) ва Нидерландия (108) ўртасида жойлашди.

Россия рўйхатда 57-ўринни, АҚШ эса 103-ўринни эгаллади.
Ноқонуний пул маблағларини легаллаштириш хавфи энг жиддий деб Эрон баҳоланди – у 8.59 балл билан 1-ўринни эгаллади. Ундан кейинги поғоналарни Афғонистон (8.48 балл) ва Тожикистон (8.26 балл) забт этди.

Бундай хавф энг кам деб баҳоланган давлатлар эса Словения (3.41 балл, 150-ўрин), Эстония (3.19 балл, 151-ўрин) ва Финляндия (2.53 балл, 152-ўрин) бўлишди.
Рейтингда мамлакат банк тизими имкониятлари, шунингдек, коррупция даражаси, давлат ва молия сектори фаолиятининг ошкоралиги, сиёсий тизим ва маҳаллий қонунчилик инобатга олинади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар