Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон 20 Август 2015 3373

Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетасида ёзилган.

"Мустақиллик — бебаҳо неъмат. Ҳар биримиз учун унинг қадри юксак, аҳамияти беқиёс. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида 17,5 миллион нафарга яқин киши, жумладан, 10 миллион нафардан зиёд ёшларнинг иштирок этиши кутилаётгани ҳам ана шундан далолатдир. Уларнинг ёрдами билан кўчалар, йўл ва майдонлар ободонлаштирилади, ариқ ҳамда лотоклар тозаланади, дарахтларга шакл берилади. Эҳтиёжманд оилаларга, ногирон ва ёлғиз қарияларга моддий ёрдамлар кўрсатилади. Айни чоғда юртдошларимизга байрам туҳфаси сифатида маиший хизмат шохобчалари, ишлаб чиқариш цехлари, маҳалла гузарлари ҳамда болалар спорт майдончалари ишга туширилади", — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг ўринбосари Д. Усманов.

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган умумхалқ хайрия ҳашари олдидан юртимиздаги барча ташкилот, корхона ҳамда муассасаларда мазкур тадбирни пухта ташкил этиш ва юқори савияда ўтказишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамда ҳудудий тузилмалари ва республикамиздаги 10 мингга яқин фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳашар кунлари амалга ошириладиган кенг кўламли вазифалар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ҳамда ҳовлилар атрофларини, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонларни ҳамда кўча ва йўлакларни тартибга келтириш, дарахтларга шакл бериш, ҳудудларни маиший ҳамда қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ва бошқа юмушлар бажарилади.

Тадбирлар давомида эҳтиёжманд оилаларга, ногирон ва ёлғиз қарияларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши кўзда тутилган.

Ушбу мумхалқ хайрия ҳашарида 17,5 миллион нафарга яқин киши, жумладан, 10 миллион нафардан зиёд ёшларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар